Экологик шароит ва унга таъсир этувчи омиллар, Самарқанд шаҳри мисолида
Табиатни мухофаза килиш, усимлик ва хайвонот оламини мухофаза килиш муаммолари хеч качон хозирги кундагидек халк учун хаётий ахамиятга эга булмаган. Саноат ва кишлок хужалигининг ривожланиши, ахолининг усиши ва урбанизация экологик мувозанатнинг узгаришига олиб келади. Бунинг натижасида Самарканд вилоятида ва умуман Узбекистон жумхуриятидаги флора ва фаунанинг турлар таркиби камайиши мумкин. Охирги 5-10 йилликларда хусусий шахслар томонидан доривор, рангловчи, техник озик-овкат ахамиятига эга булган фойдали усимликларнинг рухсатсиз териб кетилиши ёввойи усимликлар флорасига катта зиён келтирмокда. Бу эса табиатда такрорланмас генофондининг йуколиб кетишига олиб келиши мумкин, вахоланки у янги навларни устиришда ва мавжуд кимматбахо навларни яхшилашда катта ахамиятга эга.
Экологик омилларга киради:
1.Абиотик – харорат, ёруглик, радиоактив нурлар, босим хаво намлиги, шамол, тирик организмларга бевосита ва бавосита таъсир курсатадиган жонсиз табиат хусусиятлари. 2.Биотик – тирик организмларнинг бир-бирига таъсири. Усимлик ва хайвонлар олами, микроорганизмлар ва вируслар бир-бири билан алокадор булиб, табиатга ва бир-бирларига уз таъсирларини утказадилар. 3.Антропоген – бу одам фаолиятининг таъсири, бунинг натижасида табиатда, организмлар яшаш мухитида ва хаётида узгаришлар руй бериши мумкин. Антропоген, яъни инсон омили таъсирида жайрон, бухоро(кийиги) охуси каби сут эмизувчиларнинг, купгина кушларнинг, шу жумладан Зарафшон кирговули, баликлар, сувда ва хам курукда яшовчилар, судралиб юрувчилар кабиларнинг сони кескин камайиб кетди. Мушуксимонларнинг ажойиб вакили – Турон йулбарси йуколиб кетди, йул-йул сиртлон ва гепарт кириб ташланди. Марказий Осиё давлатларида табиатни мухофаза килишга оид конунчилик ривожланмокда ва такомиллашмокда, генофондни баркарор ривожлантиришни, саклаб колишни, табиий ресурслардан окилона фойдаланишни таъминлайдиган хамма фукароларнинг макбул атроф-мухитга булган хукукини кафолатлайдиган халкаро конвенсиялар, шартнома ва битимларга кушилиш жараёни давом этмокда. Маълумки, хозирги вактда минтакада атроф-мухитга ва ахоли саломатлигига салбий таъсир этаётган бир канча экологик хавф учоклари мавжуд. Шулардан бири Тожикистон алюмин заводи булиб, унинг куввати оширилгач, 80-йилларнинг бошларида хавога куп микдорда фторли водород, олтингугурт гази, азот оксидлари ва углерод окиси чикариб ташлана бошланди. Тожикистон алюмин заводи хар йили хавони булгатувчи 40-минг тоннача моддаларни, шу жумладан, 300-400 тонна энг зарарли модда – фторли водородни чикариб ташлай бошлади. Айрим пайтларда, айникса ёз ойларида Сариосиё туманида хаводаги фторли водороднинг микдори йул куйиш мумкин булган меъёрдан 6-8 баробар ошиб кетди.
Бу хол Узбекистоннинг Сурхондарё вилоятидаги шимолий туманларда экологик вазиятнинг кескин ёмонлашувига олиб келади.
«Экосан» халкаро жамгармасининг экспертлар гурухи 1999 йилнинг январида Сариосиё ва Узун туманларидаги экологик вазиятни урганди. Бу гурух мазкур битим жойларда кандай бажарилаётганлиги билан хам танишди. Узбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси хукуматлари атроф-мухитни мухофаза килиш сохасида биргаликдаги саъй-харакатларни янада кучайтириш манфаатларини кузда тутиб, 1994 йилнинг 17 ноябрида Тожикистон алюмин заводи салбий таъсир киладиган зонадаги экологик вазиятни яхшилашда хамкорлик килиш тугрисидаги Битимни имзолаган эдилар.
Маълум булишича, Сариосиё ва Узун туманларида 1998 йилда ахоли орасида флюроз, юкумли касалликлар, паразитар, эндокрин касалликлари, шиш пайдо булиши, имммун касалликлари, тугма нуксонлар 1996 йилдаги даражага нисбатан 1,5-2 баравар купайди.
Сариосиё туманида токзорлар ва машхур Дашнобод анорлари нобуд булди. Бу ерда ипак курти бокиш тухтатилгани окибатида хар йили иктисодий зарар 50 миллион сумга етмокда. Узун туманида тиббий текширишдан утказилган болалар орасида 45,7 фоизида нафас органлари касалликлари аникланди. Бу туманда Тожикистон алюмин заводининг салбий таъсири окибатида 1998 йилда кишлок хужалик ишлаб чикариши 55 миллион зарар курди. Тожикистон Эпидемиология ва гигиена илмий тадкикот институти Тожикистон алюмин заводининг ишлаб чикариш сехларида утказган тадкикотлар заводнинг узидаги экологик вазият ишлаб чикариш ходимларининг саломатлигига салбий таъсир килаётганлигини курсатди. Тожикистон Давлат тиббиёт институти акушерлик ва гинекология кафедраси ходимлари утказган тадкикотларнинг натижалари Тожикистон алюмин заводида ишлаётган аёллар саломатлиги ута паст даражада эканлигини курсатди.
«ЭКОСАН» халкаро жамгармаси шу омилларни хисобга олиб, 1999 йил 23 апрель куни Сариосиё туманида Тожикистон алюмин заводи салбий таъсир килаётган зонадаги ижтимоий-экологик вазиятни баркарорлаштиришга багишланган учрашув утказди. Бу халкаро учрашувга Тожикистон Республикасининг Узбекистон Республикасидаги Фавкулодда ва Мухтор элчиси, Тожикистон Экология вазирлигининг хамда Турсунзода шахар хокимлиги, Тожикистон алюмин заводи рахбарлари таклиф килинди. Анжуманда, шунингдек ЮНИСЕФ, Ф.Эберт номидаги жамгарма (Германия)нинг ваколатхона бошликлари, Руссиянинг Узбекистондаги элчихонаси маслахатчиси ва Сурхондарё вилояти, Сариосиё ва Узун туманлари корхона ва ташкилотларининг рахбарлари, жамоат ташкилотлари ва матбуот вакиллари иштирок этди.
Агар атмосфера ифлосланишининг олди олинмаса яна 50 йилдан сунг америкалик олимларнинг башоратига кура сайёрамиз харорати 1,50С-4,50 га исиши мумкин. Натижада музликлар эриб океан сувлари кутарилиб, курукликни бир кисмини сув босади, зоналарнинг чегараси ва табиати узгаради. Океанлар сув сатхи йилиги 1,4-1,5 мм кутарилмокда ёки суви йилига 52-54, км2 га купаймокда.
«Узбекистон Кизил китоб»и икки кисм 1983 ва 1984 йилларда нашр этилди ва унда ноёб ва йуколиб бораётган усимлик ва хайвонот турлари киритилган булиб, хар бир турнинг ареали, сони, уларни мудофаа чоралари киритилган. «Кизил китоб» бошка давлатларда хам чоп этилган. Масалан, Тожикистонда ва Козогистонда. Республикамизда усимликларнинг тури 4200 га тенг, ундан доривор усимликлар 400-500 турни ташкил этади. Зарафшон вохасининг флораси 2600 тур, Самарканд вилоятининг 1700 тур, ундан 201 тури доривор усимликлардир. Республика усимликларининг 163 тури «Узбекистон Кизил китоб»ига (1984) киритилган. Янги «Узбекистон Кизил китоб»ига (1998) 301 тур усимликлар киритилган. Узбекистонтонда 32484 тур умурткасиз хайвонлар яшайди, улардан бир фоизи соф зарарли хашаротларни ташкил этади. Ватанимизда 682 тур умурткали хайвонлар мавжуд, ундан 63 тури «Узбекистон Кизил китоб» ига (1983) киритилган. Булар 105 тур баликлардан 5 таси, 64 тур судралиб юрувчилардан 5 таси, 410 тур кушлардан 31 таси ва 99 тур сут эмизувчилардан 22 таси.
Хозирги вактда «Узбекистон Кизил китоби» иккинчи китоби давлат тилида умурткали хайвонларни киритган холда янги нащрда чоп этишга тайёрланмокда.
Узбекистон Республикаси Президенти Самарканд вилоят халк депутатлари кенгашининг сессиясида (21.12.95 й.) сузлаган нуткида «Вилоятда йил утган сари, экологик ахвол ёмонлашиб бормокда, очик сув хавзалари ифлосланмокда. » деб таъкидлаган эди.
Экология масалалари, шу жумладан табиат мухофазаси хозирги замоннинг энг долзарб муамоларидандир. Саноат ва кишлок хужалигининг ривожланиш суръатлари, ахолининг усиши, экологик мувозанатнинг узгаришига олиб келади, натижада Узбекистон Республикасида, шу жумладан Самарканд вилоятида флора ва фауна таркибининг камайиш хавфи пайдо булади. Самарканд шахрида экологик вазият огир. 1.Яшил майдон. Хар бир киши учун етарли микдор кислород керак, яъни хавони таркибига 21% кислород булиши учун хар бир киши учун 25-45 м2 яшил майдон керак. Хозир бутун дунёда 6 миллиард ахоли, канча хайвонот нафас олади уларни сонини билмаймиз, канча баликларни сони сувдан нафас олади уни хам билмаймиз. 2015 йилда 8 миллиард ахоли дунёда булади. Охирги юз йилда дунёда 4,3 миллиард ахолини сони купайган. Узбекистонда 1913 йилда 4,3 миллион ахоли яшаган, хозирда 25 миллионга етди. Хар йили усиш суръати 0,5 миллион, кишига тенг. Хар бир минутда 16-18 марта бир киши нафас олади. Одамни упкасига ярим литр хаво киради., танага бир минутда 8-9 литр хаво киради. Бу микдор бир кеча-кундузда 11 минг литрдан ортади. Хавони таркиби: Азот-78,2%, О2-21, СО2-0,03, инерт газлар-1%. Самарканд вилоят ахолиси 2 миллион кишини ташкил этади. Самаркандда 475 минг ахоли яшайди, шахардаги барча яшил майдони хисоблаб ахоли сонига таксимланган, унда хар бир кишига 0,8м2 яшил майдон тугри келар экан. Бу меъёрдан 20,25 марта кам, яъни хозирги вактда Самаркандда яшил майдонини хажми одамларни тоза хаво билан таъминлашга етмас экан. Хар бир этажли уйларни проектларида яшил майдончалар булиши керак, афсуски, биз уларни урнига гараж, магазин, сомсахона курамиз, лекин дарахт экишни унутамиз. Шуни учун Амир Темур фармони билан Самарканд ва уни атрофида куп боглар: Боги Бихишт, Боги Чинор, Боги Булду, Боги Шамол, Боги Баланд, Боги Шерон, Боги Зогон, Боги Нов, Боги Дилкушо, Боги Майдон, Фируза Бог, Сугдиёна, Боги Накши Жахон, Боги Давлатобод, Боги Жахоннома, Боги Сино курилган. Хар бир богни ичида хайвонот боги бор эди, уни ичида хайвонлар озод яшар эдилар.
2.Транспорт (наклиёт) Самарканд шахрида хар куни 30000 шахсий ва давлат автомашиналар юради. Транспорт 70-75% хаво атмосферани захарланишига олиб келади. Факат автотранспорт хар йили 50 минг тонна захарли моддалар чикаради. Канча фреон, СО2 микдори куп булса унда озон катламида ё озон тешиги пайдо булади ва иссиклик эффекти, яъни хароратни юкори булишини сезадилар дейдилар. Охирги юз йилда бутун дунёда харорат 10С кутарилди, яъна кутарилиши мумкин. Хозир ер шарида 400 миллиондан ортик автомобиль атмосферага йилига 300 миллион тонна хар хил захарли газлар, чанг ва бошкаларни чикариб ифлослантирмокда. Шундан 200 миллиондан тоннаси углерод оксидига, 50 миллион тоннаси углеводородга, 30 миллион тоннаси азот оксидига тугри келади. Факат Тошкент шахрида хар куни 200 мингдан ортик автомобиль харакатда булиб, атмосферани захарлайди. Бир йилда улар атмосферага 400 минг тоннадан ортик захарли газ чикаради. Узбекистон буйича бу курсаткич йилига 1337 минг тоннадан ошади. Атмосферадаги чанглар микдори XIX аср охиридагига нисбатан 20% га купайган. Хар бир автомобил двигатели бир йилда 20-30 кишининг йил давомида нафас оладиган кислородни сарфлайди. АКШнинг орбитага чикарган «САТУРН-5» ракетаси ионосферада кенглиги 1800 км ли «дераза тешик» хосил килиб, у 1,5 соатдан сунг тулган.
Олимларнинг хисобига кура, агар киска вакт ичида «САТУРН-5» га ухшаш 125 та ракета учирилса, Ернинг азон катламини йук килиб юбориши натижасида сайёрамизда тирик организмлар кирилиб кетиши мумкин. Атмосферанинг ифлосланишида тамаки кашандаларининг роли хам кун сайин ортиб бормокда. БМТ маълумотига кура хозир атмосферага сигарет чекилиши натижасида 10,5 т кадмий, 14,8 т кургошин, 48,4 т мис, 203,5 т рух, 966 т марганец чикарилади. 50 йил мобайнида 246 млд т кислород кайтарилмаган холда сарф килинди. Атмосферадаги кислород 0,02% камайди. Яшил усимликлар йилига 550 млд т карбонад ангидридни ютиб, фотосинтез оркали 460 млд т кислород ишлаб бермаганида сайёрадаги кислород 200 йил ичида тугаб колган булар эди. 3.Ахлат чикиндилар. Хар куни Самарканд шахар ахолиси ва халк хужалиги иншоотларидан урта хисобда 800-900 тонна турли хил чикиндилар йигилади. Шунча ахлат ва чикиндилар кайта ишламасдан шахар чакасига чикариб ташланади. Бу ахлатлар хар йили купайиб инфекция ва инвазияни макони булиб, ёмгир, жала, кор билан окиб, охирида Зарафшон дарёсини сувига кушилади. Ахлатлар, чикиндилар хаво, сув ва ернинг захарланишига олиб келади. «Чикитсиз технология»ни биз хам урганишимиз керак.
Баъзи давлатларда Англия ва Японияда 50% ишлатилган когоз эски когозлардан ишлаб чикилган. Самаркандда хам шунака завод ва фабрикалар курилиши керак, чикинди заводни проектини тузган.
4.Сув муаммоси. Унга сайёрамиздаги барча сувлар океан, денгиз, кул, дарё, муз, боткоклик ва 5 км гача чукурликларда булган ер ости сувлари киради. Ер юзасидаги сув микдорини 100% деб олсак, шунинг 93,96% ини шур океан ва денгиз сувлари, 4,12% ер ости сувлари, 1,65% музликдаги сувлар, 0,026% кул сувлари, 0,001% дарё сувлари ташкил этади. Ер куррасидаги сувнинг бетухтов айланиши натижасида дунё океанларининг суви 3000 йилда, ер ости сувлари 5000 йилда, музликлар 8000 йилда, куллар 7 йилда, тупрокдаги намлик эса бир йилда, дарё сувлари 31 суткада бир марта алмашиб, янгиланиб туради. Усимлик ва хайвонлар организмида сувнинг микдори 50-98%. Гушт таркибида сув 50%, сутда 87-89%, сабзавотда эса 80-90%. Инсон вазнининг 65% и сувдан иборат. Инсон вазнидаги сувнинг 12% ини йукотса у халок булади. Узбекистондаги чучук сувнинг 92% кишлок хужалигида, 6% саноатда, 0,5% коммунал хужалигида 1,5% бугланиб кетади.
Дунёдаги 50 дан ортик мамлакатда хозир чучук сув етишмайди. Германия, АКШ, Голландия, Англия, Франция, Дания, Мексика, Япония, Африканинг бир канча мамлакатларида, Якин Шарк мамлакатларида сув танкислиги сезилмокда.
Хозирги вактда Зарафшон дарёдан сувнинг ичишни врачлар ман этган. Унда захарли моддалар микдоридан куп, албатта сувни кайнатиб ичиш шарт. Водопровод суви хам хлорланган, хлор одамларни жигарида, буйракларида тош хосил булишига олиб келади. Зарафшон дарёсини икки томонида жойлашган фермалар (корамол, чучка, товук) автостанциялар, сувнинг ифлосланишига олиб келмокда. Гушт фабрикасидан молларни кони, чикиндилари дарё сувига тушади. Улардан бруцеллез, туберкуллез, эхинококкоз, лейкоз, кутириш касаллиги одамларга хам утиши мумкин.
Белгиланган норма буйича ахоли бошига бир кунда 300 литр сув етказиб берилиши лозим. Ривожланган давлатларда бу ракам 180-200 литрни ташкил этади. Шахримиз буйича эса хар бир кишига 330-370 литр сув сарфланмокда. Шу билан бирга куп каватли уйларда, ёз ойларида эса купгина махаллаларда сув умуман булмайди. Ичимлик сувининг сифати хам йилдан-йилга пасайиб кетмокда. Бу Зарафшон суви билан боглик булиб, унинг сабаби Анзоб комбинати, Панжакент олтин заводи, чорвачилик хужаликлари ва бошка ташкилотларнинг ишлаб чикариши жараёнида ифлосланган чикинди сувларнинг унга окизилаётганидир.